Тўлиқ версия

Янгиликлар ва пресс-релизлар

МИССИСИПИ ШТАТИ ВАКИЛЛАРИ ТАШРИФИ



Бугун АҚШнинг Миссисипи штати делегацияси "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятига ташриф буюрди. Делегация таркибидан штат маъмурияти расмийлари, қишлоқ хўжалиги, пахтачилик ва саноат соҳалари ишбилармон вакиллари ўрин олган.

Ташриф доирасида делегация аъзолари "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган замонавий ва энергия тежамкор қишлоқ хўжалиги техникалари билан танишдилар. Учрашув давомида меҳмонлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигида ташкил этилган “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришда илмий-тадқиқот ишларининг олиб борилиши, тажриба-конструкторлик ишларининг юритилиши, технологик лойиҳалаштириш каби ишлар билан ҳам танишиб ўтдилар.

Учрашув якунида меҳмонлар "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти томонидан қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини ўрганиб, яқин истиқболдаги ҳамкорлик хусусида фикр алмашдилар.










Back to the list