Тўлиқ версия

Янгиликлар ва пресс-релизлар

МАМЛАКАТИМИЗНИНГ ИХТИСОСЛАШГАН УНИВЕРСИТЕТЛАРИ ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИГА ТРАКТОРЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ



Қишлоқ хўжалиги техникалари паркини янгилаш ва модернизациялаш, фермерларни юқори сифатли ва арзон техникалар билан таъминлаш мамлакат қишлоқ хўжалигининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Президентимизнинг 2019 йил 31 июлда қабул қилинган “ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАШИНАСОЗЛИГИНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ, АГРАР СЕКТОРНИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчилар ва мамлакатнинг ихтисослашган университетлари томонидан муайян ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, боғдорчилик, чорвачилик учун ускуналар турларини ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ва умумий ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда экспорт улушини кўпайтиришни, қишлоқ хўжалигини кичик механизациялаш ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этишни назарда тутадиган "Йўл харитаси"ни тасдиқлаш каби ишларни шулар жумласига киритиш мумкин.

Aна шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 10 феврал куни "Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖда бўлиб ўтди. Унда “CNH Industrial” (AҚШ) томонидан тақдим этилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирни "Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ ва АҚШнинг “CNH Industrial” компанияси вакиллари кириш сўзлари билан очиб беришди.

Шу куни байрамона кайфиятда 5 та ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари ва 5 та касб-ҳунар коллежлари раҳбарларига “ТD 5.110” русумли янги тракторларнинг калитлари топширилди. Улар тадбир ташкилотчиларига мутахассисларни тайёрлаш учун зарур бўлган техникалар учун миннатдорчилик билдирдилар. Таъкидланганидек, бундай учрашувлар истеъмолчиларга ишлаб чиқарилаётган ускуналарнинг мақбул турлари тўғрисида маълумот бериш, янги турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларининг арзон моделларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва қишлоқ хўжалигидаги ютуқлар тўғрисида маълумот олиш имконини беради.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати



Back to the list