Тўлиқ версия

Янгиликлар ва пресс-релизлар

ҒАЛЛА ЎРИШ КОМБАЙНЛАРИНИНГ ДАСТЛАБКИ КАРВОНИ ЙЎЛГА ЧИҚДИ



Бугун афсонавий “ДОМИНAТОР-130” комбайнларининг биринчи партияси "ЎзКлаасAгро" Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасидан Сурхондарё ва Навоий вилоятларидаги кластерлар ва фермер хўжаликларига юборилди.

Барча комбайнлар "ЎзКлаасAгро" билан 2020 йил учун тузилган 145 та техника етказиб бериш шартномаси асосида "Ўзагролизинг" AЖ орқали сотилмоқда. Шулардан биринчи еттитаси бугунги кунда ўз манзиллари томон йўл олди.

10 йил давомида завод томонидан ишлаб чиқарилаётган ушбу модел шу турдаги комбайнлар билан бемалол рақобатлаша олади. Соғлом рақобат бор жойда маҳсулот сифати ҳам яхши бўлади.

“ДОМИНAТОР-130” комбайнининг қиймати ҚҚС билан 1 миллиард 228 миллион 200 минг сўмни ташкил этади.

"Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш