Тўлиқ версия

Янгиликлар ва пресс-релизлар

JOHN DEERE 6175M ТРАКТОРИ МУДДАТЛИ ТЎЛОВГА СОТИЛАДИ



Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи 175 от кучига эга John Deere 6175M русумли тракторни 12 ой давомида бўлиб тўлаш имконияти билан харид қилишни таклиф этади. Бошланғич тўлов техника нархидан 50 фоизни ташкил этади. Трактор нархи 1 млрд. 243 млн. 450 минг 357 сўм. Акция жорий йилнинг 15 июлига қадар амал қилади. Қўшимча тўловлар ва фоизларсиз америкаликлар билан биргаликда ишлаб чиқарилган кучли универсал трактор сотиб олишга шошилинг! John Deere 6175M тракторига Америка, Европа ва Россия бозорларида талаб кучли. Трактор мукаммал хизмат кўрсатиш қобилиятига эга. Унинг барча қисмлари юқори сифатли материаллардан тайёрланган.

Мазкур трактор рақобатчиларига нисбатан ажойиб устунликка эга. Ушбу машинада қурилиш ва қишлоқ хўжалигига зарур бўлиши мумкин бўлган асосий таркибий қисмларга эътибор қаратилган. Жумладан, жуда кўп миқдордаги осма ускуналардан фойдаланиш имконияти, илғор (замонавий) жиҳозлар, юқори даражадаги қулайлик ва геометрик ўтиш имкониятлари шулар жумласидандир.

John Deere 6175M - инновацион технологияларга эга илғор трактор. У қишлоқ хўжалигида культивация, ерга ишов бериш, шудгорлаш, ўриб олиш ва қазиш каби бошқа вазифаларни бажаради. Жумладан, машина қаттиқ тупроқни қайта ишлашга ҳам қодир. Бундан ташқари, трактор йўл қурилиши ва монтаж ишларини бажаради.

Қурилиш соҳасида John Deere 6175M тракторини юк кўтарувчи сифатида ишлатиш ёки оғир бетон конструкцияларни ва ҳоказоларни олиб ташлаш воситаси сифатида ишлатиш мумкин. Ишлаб чиқувчилар ушбу машинада олдинги авлодларига хос бўлган кўплаб дизайн камчиликларини бартараф этган.

Қўшимча маълумот олиш учун Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига мурожаат қилинг. Алоқа телефонлари: +998712647748, +998909273881

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ матбуот хизмати



Рўйхатга қайтиш